...
МЕНЮ
ONLINE TV

Толибон ҳаракати Дональд Трампга хат юборди


15:54, 15.08.2017 Олам
 5 274

Очиқ хат АҚШ ҳукуматининг Афғонистон устида жиддий бош қотираётган бир пайтда юборилди.

Афғонистондаги Толибон террорчилик ҳаракати аъзолари АҚШ президенти Дональд Трампга Афғонистон ҳудудидан ўз ҳарбий кучларини олиб кетиш талаби келтириб ўтилган мактуб юборди. Бу ҳақда Khamaa Press хабар бермоқда.
 
Ушбу очиқ хат билан боғлиқ воқеалар АҚШ ҳукуматининг Афғонистон устида жиддий бош қотираётган бир пайтда содир бўлди.
 
Хатда Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши хорижий мамлакатларга боғлиқ эмаслиги, халқаро ҳарбий кучларни мамлакатда бўлиши муаммони чигаллашишига сабаб бўлаётгани таъкидланган.
 
АҚШ томонидан ҳарбий операцияларнинг олиб борилиши яқин орада инқирозни келтириб чиқариши эҳтимоли борлигини айтишган. Афғонистон хавфсизлик, ҳукумат ва иқтисодиёт бўйича танг аҳволда қолмоқда.
 
Маълумотларга кўра, АҚШ томони афғон заминида 16 йилдан буён ҳарбий ҳаракатларни олиб бормоқда. Узоқ вақтга чўзилган уруш АҚШнинг асл мақсадини намоён қилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:АҚШ Толибон Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!