...
МЕНЮ
ONLINE TV

Раққос-миллионер бор мол-мулкидан айрилди


15:32, 15.08.2017 Олам
 5 534

Жанлука Ваккининг барча мулки – бир неча вилла ва яхталари ҳибсга олинди.

2016 йилда италиялик 49 ёшли раққос Жанлуки Вакки “Instagram” ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали ўз рақси билан машҳурликка эришган эди. Яхтадаги рақси интернет оламида ҳақиқий маънода портлаш бўла олган. Ўтган йилда “Раққос миллионер” сифатида эътироф этилган Жанлука Вакки бу йил “қулоғигача қарзга ботди”.
 
50 ёшли Вакки 10,5 миллион евро қийматида кредит олган ва 2016 йилда номаълум сабабларга кўра, уни ўз вақтида қопламаган.
 
Банк “Instagram” юлдузини судга берди. Жанлука Ваккининг барча мулки – бир неча вилла ва яхталари ҳибсга олинди.
 
Июнь ойи сўнггида Жанлука Вакки ўзининг собиқ машуқаси модель Жоржия Габриеле билан ажрашди. Айтиш керакки, раққоснинг машҳурликка эришишига айнан Жоржиянинг хизмати катта бўлган. Уларнинг бирга тушган яхтадаги рақси оммалашиб кетган эди.
 
Жанлука Ваккининг сўнгги суратларига қараганда молиявий жиҳатдан муаммолар билан ўралашиб қолган одамга ўхшамайди. У 2016 йилги дунё гўзали Адриана Гетьеррес билан Майами соҳилида дам олаётганлиги аниқланди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Италия Раққос Жанлука Вакки 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!