...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қўлида граната портлаган аскар омон қолди


10:09, 30.07.2018 Олам
 7 066

Айни вақтда аскарга керакли барча тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида Миллий гвардия аскари қўлида граната портлаб кетди. Жабрланувчи вилоят тиббиёт маркази жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бу ҳақда “Казинформ” хабар бермоқда.
 
“Аскар вилоят тиббиёт марказида ётибди. Унинг аҳволи барқарор-оғир. Саволларга жавоб беряпти. Граната унинг қўлида портлаган ва, афсуски, ўнг қўл панжасини узиб олган”, дейилади хабарда.
 
Маълум бўлшича, айни вақтда аскарга керакли барча тиббий ёрдам кўрсатиляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қарағанда граната 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!