Воқеада айбдор деб гумон қилинган шахслар аниқланган.
Уч нафар жабрланувчи шифохонага олиб борилган. Ҳодисада гумонланувчилар Торбулоқ қишлоғида топилган. Қўлга олиш вақтида улардан икки нафари ўлдирилган.
“29 июль куни соат 15:30 да номаълум шахс Хатлон вилояти Данғара тумани Себистон жамоати ҳудудида хориж фуқароларини босиб кетди ва яширинди”, дейилади Тожикистон ИИВ хабарида.
Маълум вақт ўтгач, милиция фожиада гумонланувчиларни қўлга олиш операцияси ўтказилганини хабар қилган. Қўлга олиш вақтида қуролли қаршилик кўрсатилган ва гумонланувчилардан икки нафари ўлдирилиб, бир нафари қўлга олинган.