...
МЕНЮ
ONLINE TV

2-Тошкент юридик коллежи бошқа ном билан қайта ихтисослаштирилади


18:02, 07.01.2019 Жамият
 4 478

Бандликка кўмаклашиш марказлари негизида янгича ишловчи офислар ташкил этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Қарор билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
 
Низомга мувофиқ, вазирлик тизимига қуйидаги янги тузилмалар киритилди:
 
  • малакани баҳолаш марказлари;
 
  • Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ногиронлиги бўлган шахслар учун республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари;
 
  • касб-ҳунар коллежлари;
 
  • хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси;
 
  • “Ишга марҳамат” банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Мономарказ” МЧЖ;
 
  • Ўзбекистон-Малайзия касб-ҳунар таълими маркази;
 
  • олдиндан кўниктириш ва касбга тайёрлаш марказлари.
 
Бандликка кўмаклашиш марказлари негизида ишга жойлаштириш соҳасида “бир дарча” принципи бўйича комплекс хизматлар кўрсатувчи замонавий офислар ташкил этилади.
 
Шунингдек, қарорга мувофиқ вазирлик ихтиёридаги 2-Тошкент юридик коллежи Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи этиб қайта ихтисослаштирилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори Меҳнат муносабатлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар