...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп: “Суриядан кетамиз, аммо ундай тез эмас”


18:40, 07.01.2019 Олам
 3 290

Сурияда америка аскарларининг бўлиши улкан самара бергани таъкидланди.

АҚШ президенти Дональд Трамп яна бир бор Суриядан қўшинларни чиқариш муддатини айтишдан бош тортди. У тезда кетишни ваъда қилмаганини таъкидлади.
 
“Биз аскарларимизни олиб чиқиб кетамиз... Мен ҳеч қачон бу тезда амалга оширилишини айтмаганман”, деди Трамп Оқ уйда журналистларга.
 
Унинг сўзларига кўра, Сурияда америка аскарларининг бўлиши улкан самара берган.
 
Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон АҚШ ҳарбийларининг Суриядан чиқарилиши ИШИДнинг батамом йўқ қилиниши ва курд мудофаа кучларининг хавфсизлиги таъминланиши билан боғлиқлигини айтган.
 
Шу ўринда Болтон Туркиянинг курдларга қарши ҳарбий амалиёт ўтказиши мумкинлигига тўхталган.
 
“Туркларга АҚШ билан мувофиқлаштирилмаган ва келишилмаган ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш керак деб ўйламаймиз” деган Трампнинг маслаҳатчиси.
 
Эслатиб ўтамиз, Трамп ўтган йилнинг охирида Суриядаги АҚШ ҳарбийларини ортга қайтариши ҳақида эълон қилганди. Президентнинг бу қарори Пентагон раҳбари Жеймс Мэттиснинг истеъфо беришига сабаб бўлганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!