...
МЕНЮ
ONLINE TV

2-сменадаги имтиҳонлар бошланди. 50 га яқин абитуриент остонадан қайтди


16:26, 09.08.2018 Жамият
 4 446

Якуний маълумотлар 2-смена тест синовлари тугагунидан сўнг тақдим этилади.

Бугун, 9 август ОТМларга кириш учун ўтказилган тест синовларининг 2-сменасининг бориши тўғрисида маълумот берилди.
 
Тест синовлари ўтказилиши режалаштирилган Республикадаги барча ОТМларда имтиҳонлар 2-сменада бир вақтда – 15:00да бошланган.
 
2-смена учун тест синови материаллари дахлсизлиги ва махфийлиги таъминланган ҳолда имтиҳонлар бўладиган жойларга етказилган.
 
Тест синовларида 15 та ОТМнинг 94 та таълим йўналишида 28 337 нафар абитуриент иштирок этмоқда. Тезкор маълумотларга кўра, 631 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмаган.
 
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 46 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилган. 2-смена тест синовлари барча биноларда соат 18:30 да якунланади.
 
Шу куннинг ўзида тест синовлари натижалари Давлат Фельдъегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда ДТМга қайтарилади.
 
Якуний маълумотлар 2-смена тест синовлари тугагунидан сўнг тақдим этилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ОТМ имтиҳон абитуриент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар