Гидрометеорология хизмати маркази 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Жума куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +22...+24, кундузи +37...+39 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +20...+25, кундузи +33...+38 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +35...+40 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +21...+26, кундузи +35...+40 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +23...+28, кундузи +37...+42 даражагача кўтарилади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +33...+38 даража бўлади. Шамол тезлиги секундига 5-10 метрдан 15-20 метргача кучаяди.
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +15...+20, кундузи эса +27...+32 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.