Катта шов-шувдан сўнг, бундай хабар тарқагинининг сабабини аниқлаш имкони бўлди.
Халқаро ОАВда ёзилишича, 2 октябрь куни куни БААнинг Дубай шаҳридаги энг қимматбаҳо меҳмонхоналарданг бирига Гулнора Каримова исм-шарифли VIP меҳмон келган. У шахсий самолётда келгани маълум қилинмоқда.
Хабарларда айтилишича, меҳмон ушбу меҳмонхонага қўриқчилари билан жойлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Каримованинг Дубайга кетганини тасдиқлагани йўқ. Гулнора Каримова қонунда белгиланган тартибда жазо ўтаётгани айтилди.
Катта шов-шувдан сўнг, бундай хабар тарқагинининг сабабини аниқлаш имкони бўлди.
Маълум бўлишича, халқаро ОАВ Дубайда Чеченистоннинг “Анжи” клуби хўжайини, миллиардер Сулаймон Каримовнинг қизи Гулнора Каримовани Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи билан адаштириб юборган.
Россиялик миллиардернинг қизи Гулнора Каримова 1990 йил туғилган. У хабарларда айтилганидек, шахсий самолётида 2 октябрь куни Дубайга борган.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияда Гулнора Каримованинг мамлакатдаги мулкларини мусодара қилишга уринишлар бошланди.
Таъкидлаш керакки, унинг ўғли Ислом ва қизи Имон ҳам Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида яшаяпти.