...
МЕНЮ
ONLINE TV

Газ ва “свет” нархи қачон ошади? Ҳисоблагичлар ўзгартириладими?


12:53, 04.10.2018 Жамият
 8 134

Ушбу саволга “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарув раиси Шарифжон Турсунов жавоб берди.

Аввалроқ, давлат газ ва электр энергияси учун ижтимоий меъёр тизимини кўриб чиқаётгани, унга кўра, меъёрдан ошиқ газ ва электр энергияси сарфлаганлар лимитдан ошган миқдор учун икки баравар нархда пул тўлаши кераклиги ҳақида хабар берган эдик. Ушбу тизим ҳали жорий қилинганича йўқ, аммо Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигида муҳокамада турибди. Бу ҳақда “Халқаро пресс-клуб”нинг навбатдаги сессиясида маълум қилинди.
 
Мутахассислар хорижий мамлакатларда, хусусан, Қозоғистонда ҳам газ ва электр энергияси нархи  Ўзбекистондан қимматлиги, қолаверса, ижтимоий лимит кўплаб мамлакатларда аллақачон жорий қилинганини таъкидламоқда. Хўш, бу тизимни Ўзбекистон тажрибасида қўллаш, нархларни эса ошириш қанчалик тўғри? Ахир, маошлар у қадар юқори эмас-ку. (!) Ушбу саволга “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарув раиси Шарифжон Турсунов қуйидагича жавоб берди:


 
“Бутун дунёда энергетика ресурслари ўзаро таққосланади. Боиси, бу тизимда таққосламаса, оқим ўзгариб қолиши мумкин. Мисол учун биз газ нархини ўзгартирмасак, энергетикада ёки бошқа соҳада иқтисодий инқироз келиб чиқиш эҳтимоли бор.
 
Биз энергетикани тежашимиз керак. Тежаш ниманинг ҳисобидан бўлади? Кам таъминланган оила ёки энергетикани кам истеъмол қиладиган одамга имтиёзлар белгилаб, кўп сарфлайдиган одамга, масалан, 10 гектар иссиқхонани иситаётган ёки 10 сотихлик ҳовлида ҳовуз ва саунага қилган кишига бошқа, оддий истеъмолчига эса бошқа тариф бўлиши керак. Ана шунда тежамкорлик бўлади”.
 
Хўш, агар ижтимоий меъёр жорий қилинадиган бўлса, ҳисоблаш қандай амалга оширилади. Ҳисоблагичлар ўзгартириладими, бу кимнинг маблағи эвазига амалга оширилади? Ушбу саволларга “Ўзтрансгаз” АЖ раиси шундай дейди:
 
“Бу масала ҳозир муҳокама қилиняпти, холос. Биз халқнинг фикрини ўрганяпмиз. Биз шу йўлдан бориб, энергетикани тежашимиз мумкин. Ҳамма хизмат қиладиган корхоналарда тежамкорликни йўлга қўйиш икки нарх орқали амалга оширилади.
 
Биз бунга тайёр эмасмиз. Чунки иккита тарифда ҳисоблаб берадиган ускуна йўқ. Газ ҳисоблагич ҳали йўқ. Бу ускунани ўрнатганимиздан кейин тарифга кўра сарфланган энергетикани автоматик тарзда ҳисоблаб беради ва ким қайси нархда тўлашни белгилайди”.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев электр энергетикасидаги ишлар аҳволини чуқур таҳлил қилиш, соҳани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилашга бағишланган йиғилиш ўтказган эди. 

Теглар:Ўзтрансгаз Халқаро пресс-клуб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар