...
МЕНЮ
ONLINE TV

19 ёшли “гиёҳванд йигит”нинг тақдирига ким масъул?


10:58, 03.11.2017 Жамият
 3 947

Ёш йигитча ёнида “марихуана” гиёҳвандлик воситаси олиб юрадиган даражага етгунча қандай “ишлар” билан машғул бўлган экан?

Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий сайтида эълон қилинган хабарга кўра, Мирзо Улуғбек туманидаги гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаш ҳолати аниқланган.
 
2017 йилнинг 28 октябрь куни, тахминан соат 15:00ларда, ички ишлар органлари ходимлари томонидан Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фуқаро, 1998 йилда туғилган Абдуллаев Абдусаттор Абдусамат ўғли тўхтатиб текширилганда, унинг ёнидан оғирлиги 8,74 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб олинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
 
Энди тасаввур қилинг, айни таълим-тарбия оламан, касб-ҳунар ўрганаман деган 19 яшар йигитнинг ёнида гиёҳванд модда топилган! Мазкур ҳолат — океанда учи кўриниб турадиган айсберг, яъни музқоянинг сув сатҳидаги учи! Унинг сув сатҳи остидаги қисми жуда хавотирли бўлиши турган гап.
 
Ҳаётга ўзгача меҳр, орзу-ниятлар билан боқадиган ёш йигит ёнида “марихуана” гиёҳвандлик воситаси олиб юрадиган даражага етгунча қандай “ишлар” билан машғул бўлган? Ёки, аксинча, агар уни профилактика инспекторлари тўхтатиб, ёнида нима олиб юрганини текширмаганда қандай “амалиётларга” қўл уришгача борарди?
 
Жамиятни, кишиларни хавотирга ва ларзага соладиган нарса шу!
 
Унинг жинояти аниқланди, тегишли тартибда жазо олади ҳам дейлик, кейин-чи? Кейин 20 ёшга тўлмаган бу каби йигитларнинг ҳаёти қандай “сценарийлар” асосида қурилар экан... Бундай йигитларга ким ўзининг асраб-аввайлаб вояга етказган қизини беради?! Жиноятчи ёшлар вояга етган оилада ота-она, ака-опа йўқмиди “сайёҳ” юрганнинг бир кун “таёқ” ейиши аниқлигини айтадиган?! Улар таълим олган маскандаги устозлар “бефарқлик билан” муносабатда бўлганмиди?
 
Ҳуқуқбузарликни аниқлаш ва жазолаш ўз йўлига, унинг олдини олиш, керак бўлса вазият бундай тус олишига изн бермайдиган ахлоқ ишлари қаерда қолди?
 
Бу ҳақда “Фақат 18+” номли рукнлар орқали бир нечта мақолаларда фикр-мулоҳазалар, баҳс-мунозара таҳлиллари билан ўртоқлашган эдик.
 
Азиз ўқувчи, Сиз қандай қарайсиз бу каби масалаларга?
 
Бу ҳақда ўз фикрларингизни таҳририятимиз электрон манзилига жўнатинг, ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда муносабат билдиринг...
Улуғ БЕК

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ Мирзо Улуғбек тумани Гиёҳвандлик моддаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар