Кечада Абдулла Ориповнинг қизи Шоира Орипова, шоирлардан Шукур Қурбон, Хуршид Даврон ҳамда Алишер Назар иштирок этадилар.
Ўзбекистон Республикаси мадҳиясининг муаллифи, шоир Абдулла Орипов бутун Ўзбекистон аҳли қалбида мангу яшашига ҳеч шубҳа йўқ.
Айни кунларда шоир хотирасига бағишлаб турли тадбирлар, маънавий-маърифий кечалар ўтказиш бошлаб юборилди.
Шундай кечаларнинг дастлабкиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “ZiyoNET” бўлими томонидан ташкил этилмоқда. “Абдулла Орипов – ноёб истеъдод эгаси” номли маънавий-маърифий тадбир Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада 17 ноябрь куни соат 15:00 да ўтказилади.
Кечада Абдулла Ориповнинг қизи Шоира Орипова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шукур Қурбон, Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Алишер Назар иштирок этади. ЎзМУ университети талабалари шоир шеърларидан намуналар ўқийди.
Абдулла Орипов хотирасига бағишлаб ташкил этиладиган кечада шоирнинг барча мухлислари ва адабиёт ихлосмандлари иштирок этишлари мумкин.