Интернетда 16 миллион сўм турувчи рухсатнома ва илк “тонировка” қилинган автомобиль сурати тарқалди.
Гап нима ҳақида кетаётганини тушунган бўлсангиз керак. Жорий йил 18 июль куни “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинганди.
Қарорга кўра, 1 августдан қорайтирилган ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат берилди.
23 август куни интернетда ойналари “тонировка” қилинган дастлабки машина суратлари тарқалди. Демак, 16 миллион сўмдан зиёд пул эвазига бир йиллик рухсатномани сотиб олувчилар бор.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, қорайтиришга рухсатнома учун тўлов жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 90 баравари (16 587 000 сўм)да бўлиши белгиланган.