...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан суҳбатлашди


10:23, 24.08.2018 Жамият
 2 087

Мулоқот давомида томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманбоши шаҳрига етиб боргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Туркманбоши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон раҳбарини Туркманистонга ташрифи билан қутлаб, Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг таъсисчи мамлакатлари саммити ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама ҳамкорликни муҳокама қилиш учун яхши имконият эканини таъкидлаган.
 
Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислигини юқори баҳолаб, Ўзбекистон билан Туркманистоннинг бу борадаги лойиҳалари ва ташаббуслари бир-бирини тўлдиришини қайд этган.
 
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган. Туркманистон Президентининг жорий йил апрель ойидаги Ўзбекистонга давлат ташрифи кўп қиррали алоқаларга янги суръат бахш этиб, уни амалий мазмун билан бойитгани таъкидланган.
 
Мулоқотда аввал эришилган келишувлар ижросига эътибор қаратилган. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, саноат, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
 
Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон Оролни қутқариш халқаро жамғармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар