Порахўрликда бўлим бошлиғига шерик бўлганлар ҳам терговга тортилган.
Тадбиркорнинг маълум қилишича, у 2013 йилдан Чуст шаҳри, Дўзанда МФЙда савдо дўкони очиб фаолият юритиб келган. Жорий йил 3 июль куни Давлат солиқ идораси раҳбар ходимлари Ғ.Б. ва Т.Н. Х.Х.дан 300 АҚШ доллари пора талаб қилган. Улар бунинг эвазига солиқ ходимлари унинг дўконида ортиқча текшир-текшир ўтказмаслигини айтишган.
Мазкур аризага асосан, шу куни Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Наманган вилояти прокуратураси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Тадбир давомида Чуст тумани Давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи Т.Н. туман ДСИ биносида фуқаро Х.Х.дан 300 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Т.Н. қамоққа олинган. Шунингдек, унинг жиноий шерикларига нисбатан ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.