Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Гап шундаки, Жиззах вилоят прокуратурасининг 8 ва 21 бўлимлари ходимлари томонидан Арнасой туман прокуратураси терговчиси Н.А. нинг билдиргиси асосида тезкор тадбирда ўтказилган. Унда “Жиззах агрокимёхимоя” ХАЖ Арнасой филиали собиқ бош ҳисобчиси Ш.У. унга нисбатан бўлган иш бўйича зарарни камайтириш ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 1000 АҚШ долларини терговчи Н.А.га пора тариқасида таклиф қилиб, шундан 1 200 000 сўм ва 100 АҚШ долларини унинг хизмат хонасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалро, ўзини прокуратура терговчиси деб таништирган шахс ИИБ ходимидан пора сифатида 500 АҚШ доллари талаб қилгани ҳақида хабар берган эдик.