"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди томонидан 2002-2015 йиллар давомида 250 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар Германияда даволанди.
17 февраль куни "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди томонидан республикамиздаги 11 нафар бемор бола Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниш учун юборилади. Фонд вакили ҳамрохлигида амалга оширилувчи мазкур сафарда улар зарур бўлган муолажа ва жарроҳлик амалиётларини ўтаб қайтишади. Бу ҳақда фонд матубот хизмати хабар берди.
Бир неча йилларки "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Фонд ташаббуси билан 2002-2015 йиллар давомида 250 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг клиника ва шифохоналарида даволанишди.