...
МЕНЮ
ONLINE TV

10 ёшли болакай Майкл Фелпснинг рекордини янгилади


20:32, 01.08.2018 Спорт
 3 311

Кларк Кент олти ёшидан бери сузиш билан шуғулланади.

Америкалик Кларк Кент 23 карра олимпия чемпиони Майкл Фелпснинг рекордини янгилади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
 
Калифорния штатининг Узоқ Ғарб халқаро чемпионатида спортчи 100 метрга баттерфляй усулида 1 дақиқа 9,38 сонияда сузиб ўтган ва Фелпснинг 1995 йил қайд этган кўрсаткичини бир сонияга яхшилаган. Бунгача ёш сузувчилар 10 ёшли Фелпснинг қўрсаткичини такрорлай ҳам олмаган. Кент олти ёшидан бери сузиш билан шуғулланади.
 
“У мен шу вақтгача ишлаган бошқалардан ажралиб туради. Кларк доим тенгдошлари орасида ажралиб турган, у ҳаммадан ҳам иқтидорли”, деган боланинг мураббийи.
 
Маълумот учун, Фелпс дунёдаги ягона 23 карра олимпия ва 26 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. Америкалик олимпия мукофотлари бўйича мутлоқ рекордчи (28 та) ва бир қанча дунё рекордлари соҳиби ҳисобланади. Майкл 2016 йил Рио-де-Женейрода ўтган Олимпиада ўйинларидан кейин фаолиятига якун ясаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Майкл Фелпс рекорд сузиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!