...
МЕНЮ
ONLINE TV

Каттақўрғон порахўрлар маконига айланганми? Ёхуд Самарқандда яна бир порахўр қўлга олинди


20:23, 01.08.2018 Жамият
 11 313

Аввалроқ Навоий вилояти Навбаҳор туман ҳокими биринчи ўринбосари Ойбек Ҳаиров тадбиркордан катта миқдорда пора олаётган вақтда ушланган эди.

Самарқанд Давлат Университети касбий таълим факультети ўқитувчиси лавозимида ишловчи Самарқанд вилоят Каттақурғон туман Мойбулоқ  қишлоғида  яшовчи Ўтанов Ўткур Қурбонович икки абитуриентни ўқишга олиб кириб қўяман деб 12000 АҚШ доллари пора олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда “Qalampir.uz” интернет нашрига Самарқанд вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Жорий йилнинг 30 июль куни Самарқанд вилояти ИИБга,  фуқаро А.Г. ариза билан мурожаат қилади ва ўз аризасида Самарқанд  Давлат  Университетида ишловчи “Ўткур Ўтанов” исмли шахс Г.Н. ва қариндоши Х.Р. ларни бўлиб ўтадиган тест имтихонларидан танишлари орқали хал этиш эвазига хар биридан 6000 АҚШ долларидан жаъми 12000 АҚШ доллари пул беришни талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан чора кўришини сўраган.
 
Аризага асосан, 31 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда давомида Самарқанд Давлат Университети касбий таълим факультети ўқитувчиси лавозимида ишловчи 1974 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, муқаддам судланманган, оилали икки нафар фарзанди бор Самарқанд вилоят Каттақурғон туман Мойбулоқ  қишлоғида  яшовчи Ўтанов Ўткур Қурбонович таниши Худоёрова Нилуфар Аҳадовна воситачилигида Самарқанд шаҳар, Рудакий кўчаси 116 уй олдида Ў.К.Ўтанов ариза муллифи С.Исматовадан 12.000 АҚШ долларини  миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
 
Ушбу ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилояти Навбаҳор туман ҳокими биринчи ўринбосари Ойбек Ҳаиров тадбиркордан катта миқдорда пора олаётган вақтда ушланган эди.
 
Маълумот ўрнида, Ҳаиров Ойбек Мардонович 1970 йил Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳрида туғилган бўлиб, 2017 йил август ойидан бошлаб Навбаҳор туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:СамДУ Пора доллар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар