...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 апрелдан маҳаллаларда янги лавозим жорий этилади


09:44, 17.03.2018 Жамият
 6 973

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисидаги низом тасдиқланди.

2018 йил 1 апрелдан фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ўрнига хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилмоқда.
 
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисидаги низом тасдиқланди.
 
Низом билан хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиснинг вазифалари белгиланди.
 
Хусусан:
  • хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш;
  • ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;
  • хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш;
  • меҳнат шароитларини яхшилаш, уларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, хунармандчиликка кенг жалб этиш;
  • оилаларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш ва тиббий маданиятини ошириш;
  • оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича самарали чоралар кўриш амалий ишларни амалга оширади.
 
Мутахассис лавозими оилалар сони 2000 гача бўлган фуқаролар йиғинида 1 тадан, оилалар сони 2000 ва ундан ортиқ бўлган фуқаролар йиғинларида эса 2 тадан жорий этилади.
 
Мутахассис меҳнатига Ягона тариф сеткасининг 7-разряди бўйича ҳақ тўланади, дея хабар берди Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси.
Фирдавс БЕК 

Теглар:Маҳалла хотин-қизлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар