...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 апрелдан электр энергияси ва газ ошади. Бензинчи?


09:43, 27.03.2018 Жамият
 4 964

Одамлар орасида бензин нархи ҳам қимматлашиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар эшитилмоқда.

Аввалроқ, жорий йилнинг 1 апрель санасидан Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газнинг нархи ошиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Энди одамлар орасида бензин нархи ҳам қимматлашиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар эшитилмоқда.

“Ўзнефтмаҳсулот” АЖ матбуот хизмати яқин орада ёнилғи махсулотларининг нархи ўзгармаслигини ЎзАга маълум қилди.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 2017 йил 14-ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2017 йилнинг 15 ноябридан автобензин нархлари қуйидагича белгиланган:
  • 1 литр Аи-80 маркадаги автобензин учун — 3800 сўм;
  • 1 литр Аи-91 автобензин учун — 4300 сўм.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги қарорига асосан жорий йилнинг 1 март санасидан:
  • 1 литр Diezel ёнилғиси нархи – 4600 сўм;
  • 1 литр ЭКО русумли Diezel ёнилғиси нархи– 4700 сўм этиб белгиланган. 
 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча автомобилга ёқилғи қуйиш шахобчаларида ушбу нархларга амал қилинади.
Икром Раҳмон

Теглар:бензин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар