У поездда Шимолий Корея ва Хитой ўртасидаги Даньдун шаҳри орқали етиб келган.
У махсус поездда Шимолий Корея ва Хитой чегарасидаги Даньдун шаҳри орқали Пекинга етиб келгани айтилмоқда.
Эълон қилинмаган ташрифнинг сабаби КХДР етакчисининг АҚШ президенти Дональд Трамп билан учраши қарори билан асосланмоқда.
Ўз навбатида, Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Раж Шоҳ бу учрашув ҳақида хабари йўқлигини ва унинг қанчалик ҳақиқат эканини билмаслигини маълум қилган.
АҚШ Давлат департаменти вакили Жулиа Мейсон ОАВ саволларига жавоб берар экан:
“Биз бу ҳақда Хитойга мурожаат йўллаб кўрамиз”, деди.
Асосийси, Шимолий Корея етакчисининг Хитойда ким билан, қачон, нима мақсадда учрашув ўтказиши ёки умуман учрашув ўтказмасли ҳақида бирорта маълумот берилмаган.
Аммо айрим хориж ОАВлари бу ташриф давомида Хитой ва КХДР расмийлари ўртасида АҚШнинг Шимолий Кореяга қўйган санкциялари ва Хитой билан КХДР ўртасидаги Узоқ Шарқда натижали ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинишини таъкидламоқда.
Маълумот ўринда, Хитойнинг “Nippon TV” телеканали Ким Чен Ин охирги марта Хитойга 2011 йилда, отаси вафотидан кўп ўтмай келгани ҳақидаги видеони намойиш қилган.
Эслатиб ўтамиз, КХДР етакчиси АҚШ президенти билан жорий йилнинг май оига қадар учрашув ўтказиши ҳақида хабар қилган эдик.