...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёнғинда ҳалок бўлган 64 киши хотирасига 3 кун мотам эълон қилинди


09:16, 27.03.2018 Олам
 4 508

Бизнес-марказда ёнғин қурбонлари 64 нафарни ташкил этган.

Аввалроқ, Россиянинг Кемерова вилояти маркази Кемерова шаҳридаги “Зимняя вишня” кўнгилочар савдо мажмуасида содир бўлган ёнғин оқибатида 64 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Маълумотларга кўра, ёнғин бинонинг учинчи ва тўртинчи қаватида авж олган ва бутун бинога ёйилган. Натижада, учинчи ва тўртинчи қаватдаги ичида болалар бўлган кинотеатрлар ва атрокционлар ёниб кетган. охирги маълумотларда у ерда 41 нафар бола ҳалок бўлгани тасдиқланган эди.
 
Бугун, 27 март куни ушбу ёнғинда ҳалок бўлганларнинг хотирасига Кемерова вилоятида уч кунлик мотам эълон қилинди.
 
Вилоят губернатори Аман Тулеев расман жорий йилнинг 27,28,29 март кунларида мотам маросимлари ўтказилишини маълум қилган.
 
Бугундан эътиборан Кемеровада давлат ва жамаот органларидаги Россия байроқлари туширилади ва барча кўнгилочар тадбирлар бекор қилинади.
 
Маълумот ўрнида, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин бугун тонгда Кемеровага етиб борган ва биринчи мотам кунини у ерда ўтказишини билдирган.
Икром Раҳмон

Теглар:Кемерова ёнғин мотам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!