Амалдаги чемпионлар бугун Тошкентдаги меҳрибонлик уйига ташриф буюришди.
Айни кунларда бутун Ўзбекистон Республикасида байрам шукуҳи ҳукмронлик қилмоқда.
Шу муносабат билан бугун, 26 март куни “Локомотив” жамоаси футболчилари Тошкентдаги 23-сонли меҳрибонлик уйига ташриф буюришди. Бу ҳақда “Локомотив” клубининг Матбуот хизмати хабар берди.
Бундай ҳайрия тадбирларини анъанага айлантирган “Локомотив” вакиллари бу сафарги ташриф давомида меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан қизғин суҳбат қуриб, уларни Наврўз айёми билан табриклашди.
Бундан ташқари, ушбу масканнинг ёш ўйинчилардан иборат футбол жамоаси билан биргаликда кўргазмали футбол баҳси ҳам ўтказилди.
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари “Локомотив” футболчиларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Акмалхон Эшонхонов