“Толибон”нинг конференцияда иштирок этиши юзасидан ташкилот ва Тошкент ўртасида музокаралар олиб борилдими?
Аввалроқ, конференция Афғонистондаги “Толибон” ташкилоти иштирок этмаслиги ҳақида хабар берган эдик. “Толибон”нинг ушбу конференциядаги иштироки эса қанчалик аҳамиятга эга эканига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг Биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев тўхталган эди.
“Толибон”нинг конференцияда иштирок этиши юзасидан ташкилот ва Тошкент ўртасида музокаралар олиб борилдими? Тошкент “Толибон” билан алоқа ўрната олдими?
Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари:
– Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон ҳукумати билан иш олиб боради. Биз очиқ мулоқот олиб бориш учун замин яратамиз. Биз учун асосий ҳамкор Ашраф Ғани ҳукуматидир.
Айтиб ўтиш керакки, оғирги 18 ой ичида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ашраф Ғани ўртасида бешта учрашув бўлди. Бундай ҳол сўнгги ўн йилда кузатилмаган. Аммо ҳозирда ўзбекистон ҳукумати Афғонистон ҳукумати билан фаол алоқаларни олиб бормоқда. Бугунги Тошкент конференциясининг асосий мақсади айтиб ўтганимиздек, ягона замин яратиш – Афғон муаммосини ечишда Тошкент Конференциясининг асосий ҳиссаси бўлар эди, деб ҳисоблайман.
Албатта, Тошкентда Яқин Шарқ ва Ўрта Шарқ мамлакатларидан ҳам вакиллар қатнашишини хоҳлаймиз. Яна шуни ҳам айтиш керакки, Биз қабул қиладиган ҳужжатда Қатар давлати иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга. Қатар Афғонистондаги муаммони ҳал этишда ўз сиёсий имкониятларига эга. Бу ўз навбатида биз хоҳлаётган ўзаро мулоқотни бошлаш учун катта қадам бўлар эди.
Маълумот учун, “Толибон” ҳаракати Афғонистон жануби-ғарбида муқим ўрнашган бўлиб, асосан таркиби мамлакатдаги пуштун қабилаларига мансуб аъзолардан ташкил топган.
Ҳукуматдан ўрин талаб қилаётган “Толибон” бугунга қадар Афғонистоннинг ичкарисида кўплаб қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириб келмоқда. Энг эътиборли жиҳати шуки, ушбу ҳаракат Ҳиббатуллоҳ Оҳундзода бошчилигида мамлакатнинг 60 фоиз ҳудудида фаолият олиб боради.