...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ҳар қалай Исузуда эмас”. Трамвай йўлларининг олиб ташланиши яна муҳокамаларга сабаб бўляпти


11:58, 18.04.2016 Жамият
 5 689

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси “Водители Ташкента” гуруҳига жойлаштирган суратда 8-трамвайнинг олд ойнасига рус тилида “Зато не на Исузе” (Ҳар қалай Исузуда эмас), деб ёзилган баннер илинган.

Сиз кўриб турган сурат ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи орқали Telegram мессенжеридаги айрим гуруҳларда ҳам тарқашга улгурди.

Бундан бироз аввал Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги трамвай йўлларининг демонтаж қилиниши, 6 та йўналишда қатнаётган трамвайлар бирин-кетин тўхтатилиб, улар ўрнига ўша йўналишда қатнайдиган автобуслар йўлга қўйилиши ҳақида ахборот берганди. Ҳозиргача 6 та йўналишдан иккитаси, яъни 13- ва 26-трамвайларнинг ҳаракати тўхтатилиб, улар ўрнида худди шу рақамлардаги автобуслар ҳаракатланяпти.

Шаҳар ҳудудидан трамвайларнинг буткул олиб ташланиши кўплаб шаҳарлик аҳолининг кўнглидагидек иш бўлган бўлса, бу қарорга нисбатан эътироз билдирган, трамвайларнинг фойдали тарафларини эътироф этганлар ҳам топилди.

Маълумотларга қараганда, мазкур сурат “Водители Ташкента” гуруҳига Мискин Артур номи билан рўйхатдан ўтган фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган бўлиб, бу шахс Тошкентдаги трамвай деполаридан бирида механик бўлиб ишлаши маълум бўлди. У ижтимоий тармоққа жойлаштирган суратдаги 8-трамвайнинг ол ойнасига рус тилида “Зато не на Исузе” (Ҳар қалай Исузуда эмас), деб ёзилган баннер илинган.

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган бу сурат эса тин олган муҳокамаларни яна жонлантирди. Тармоқ аъзолари трамвайлар шаҳар экологиясини ортиқча зарарли газлардан сақловчи транспорт воситаси эканини, келажакда тирбанд йўлларда трамвайлар аҳолининг асосий жамоат транспорти бўлиб қолишини айтишмоқда. Албатта, бу мулоҳазаларга қарши чиқаётганлар, трамвай йўллари деб автобиллар носоз ҳолатга келиб қолаётганини, асфальтларнинг сифатига зарар етаётганини таъкидлаётганлар ҳам йўқ эмас.

Маълумот учун, жорий йилда Муқимий, “Самарқанд дарвоза”, “Меҳржон-Сайҳун”, Алиев, “Темирйўлчилар”, “Кичик халқа йўли”, “Белтепа”, “Шифокорлар”, “Катта халқа йўли”, Фарҳод-Тўқимачи, Маннон Уйғур-Бешқайрағоч, Лутфий, “Катта Хирмонтепа”, Қамарнисо, Фаробий, “Оҳангарон йўли”, “Қорасув”, “Фарғона йўли”, “Янги Қўйлик”, “Қушбеги”, ва “Бунёдкор” кўчалари бўплаб ўтган жами 87,8 километр узунликдаги трамвай йўли олиб ташланади.

Теглар:Трамвай Тошкент Водители Ташкента 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар