...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бразилия Президенти Дилма Руссеф 180 кунга вазифасидан озод этилиши мумкин


11:54, 18.04.2016 Олам
 2 339

Дилма Руссефга нисбатан импичмент қўлланилса, унинг ўрнини президент сайловларигача вице-президент Мишел Темер эгаллайди.

Бразилия парламентининг қуйи палатаси мамлакат Президенти Дилма Руссефга нисбатан импичмент қўллашни ёқлаб чиқди. Мазкур ташаббусни 367 та депутат қўллаб-қувватлади. 137 киши эса давлат бошлиғининг лавозимидан четлатилишига қарши чиқдилар. Қуйи палатада импичмент учун 342 та овоз йиғилса етарли ҳисобланади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
Энди давлат раҳбарини лавозимидан четлатиш масаласи парламентнинг юқори палатаси – сенат томонидан кўриб чиқилади.  Агар 50 фоиз сенатор Руссефга нисбатан импичментни ёқлаб овоз берса,  Президент 180 кунга лавозимини тарк этади ва бу муддат давомида Руссефнинг ишини парламент кўриб чиқади. Мазкур ҳолатда давлатни вице-президент Мишел Темер бошқариб туради. Агар сенаторлар президентни лавозимидан четлатишга рози бўлмаса, Дилма Руссеф давлатни бошқаришда давом этади. Аксинча ҳолатда эса,  Темер 2018 йилги президентлик сайловларигача мамлакатни бошқаради.
 
Сўнгги кунларда сенаторлар орасида ўтказилган сўровнома натижаларига шуни кўрсатмоқдаки,  уларнинг кўпчилиги импичмент масаласини кўриб чиқишга ҳозирлик кўрмоқда.
 
Президент тарафдорларининг айтишича,  Руссефга нисбатан бундай муносабат, фақат сиёсий сабаблар билан боғлиқ. Юридик жиҳатдан олиб қараганда, президентни лавозимидан четлатиш учун асослар жуда оз. Руссеф конгрессда кўпчиликнинг қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлди,  дейилади хабарда. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Бразилия Дилма Руссеф Импичмент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!