...
МЕНЮ
ONLINE TV

“UzReport TV” ва “Milliy TV” телеканаллари республика бўйлаб эфирга чиқишни бошлади


15:38, 02.12.2016 Жамият
 6 950

“UzReport TV” ва “Milliy TV” телеканаллари ўз ўрни ва аудиториясига эга бўлган ОАВлардан саналади.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида қарийб 1500 оммавий ахборот воситалари фаолият олиб бормоқда. Албатта, улар орасида телевидение ва радионинг ўрни ва аҳамияти бўлакча.
 
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси маълумотларига қараганда, айни дамда Ўзбекистонда нодавлат телевидениелар сони 17 га етган. Уларнинг ҳар бири ўз томошабинига, аудиториясига эга. Шулардан бири анча йиллик тажрибага эга бўлган “UzReport TV” бўлса, иккинчиси ташкил этилганига ҳали кўп бўлмаган “Milliy TV” телеканалидир.
 
Бугун, 2 декабрдан эътиборан мазкур телеканаллар бутун республика бўйлаб эфирга чиқиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Шерматов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритувчи ОАВ вакиллари учун ташкил этилган “PRESS CLUB: ELECTIONS.UZ-2016”нинг 6-сессиясида маълум қилди.
 
Шерзод Шерматов бугунги кунда Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, ОАВларда замонавий ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш, хусусан, Ўзбекистонда электрон ҳукуматнинг юритилиши ҳақида гапириб, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида электрон ҳумумат бўйича юқори ўринларни қайд этишини айтди.
 

Теглар:Шерзод Шерматов UzReport Milliy TV 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар