Телеканал Германияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатини трансляция қилиш ҳуқуқини харид қилди.
Нуфузли мусобақада жами 195 та мамлакат боксчилари ўзаро куч синашадилар. Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари ҳам Жаҳон чемпионатида барча вазн тоифасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган. Делегацияси 7 август куни Германияга учиб кетганди.
Ўзбекистонлик бокс мухлисларининг талаб ва қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда, “UzReport TV” телеканали Гамбургда бўлиб ўтадиган бокс бўйича Жаҳон чемпионатини эксклюзив тарзда трансляция қилиш ҳуқуқини харид қилди. Бу ҳақда телеканалнинг Матбуот хизмати хабар берди.
“UzReport TV” телеканали бугун, 25 августдан бошлаб Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳамда Жаҳоннинг етакчи боксчилари иштирокидаги қизиқарли жангларни жонли эфирда намойиш этишни бошлайди.
Мусобақанинг илк кунги жангида Ўзбекистондан фақатгина бир боксчи рингга чиқади.
Ўзбекистон терма жамоасининг энг ёш аъзоси, 91 кг вазн тоифасида рингга кўтариладиган Санжар Турсунов никарагуалик Жеффи Гонсалесга қарши рингга чиқади. Жанг Тошкент вақти билан 26 августга ўтар кечаси, 00:15 дан сўнг бошланиши тахмин қилинмоқда.
Агар Санжар Турсунов ушба жангда ғалаба қозонса, кейинги босқичда аргентиналик Ямил Пералтага тўқнаш келди.