...
МЕНЮ
ONLINE TV

Варшавада НАТО кортежидаги автомобиль ҳалокатга учради


12:12, 25.08.2017 Олам
 1 610

НАТО бош котиби 24 август куни кечаси 2 кунлик ташриф билан Польшага келган эди.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг бўлган автомобиллар кортежи орасидаги машиналардан бири Варшавада йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ҳукумат қўриқлаш бюросидан хабар қилишларича, ҳукумат машиналарининг ҳеч бирига зарар етмаган.
 
Кортежга бириктирилган полиция машинаси ЙТҲга учраган. Воқеа оқибатида 4 киши жабрланган. Уларнинг икки нафари  полициячилар, яна бири пиёда ва бир нафар ЙТҲ иштирокчиси иккинчи автомобилнинг ҳайдовчиси бўлган.
 
Хабарларга кўра, полиция машинаси чорраҳада бошқа транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган, натижада у пиёдалар йўлагига чиқиб кетган. Йўлакдаги бир нафар йўловчига енгил тан жароҳати етган.
 
НАТО бош котиби 24 август куни кечаси 2 кунлик ташриф билан Польшага келган эди. У Польша раҳбари Анжей Дуда билан учрашув ўтказишга улгурди. Бугун Столтенберг Польшанинг бош вазири, мудофаа вазири, Руминия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари билан учрашув ўтказиши белгиланган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:НАТО Йенс Столтенберг ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!