...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Uzbek Tigers” – “Cuba Domadores”: Мадримов ҳал қилувчи жангда ғалаба қозонди


21:02, 27.02.2018 Спорт
 2 842

Ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин бўлган жангда Исроил Мадримов рингга кўтарилди.

Айни пайтда Тошкентдаги “Универсал” спорт мажмуасида “World Series of Boxing” доирасида жанглар ўтказилмоқда.
 
Унда, Ўзбекистоннинг “Uzbek Tigers” ва Кубанинг “Cuba Domadores” жамоалари ўртасида бешта жанг бўлиб ўтиши режалаштирилган.
 
Аввалроқ, энг енгил вазн тоифасида (49 кг.) Ҳасанбой Дўсматов ўзининг жаҳондаги асосий рақиби Йоанис Аргилагосга қарши рингга кўтарилиб, 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришгани ҳақида хабар бергандик.
 
Дўстматовдан сўнг, -56 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров Робейси Рамиресга қарши рингга кўтарилди ва Олимпиада чемпиони рақибини 2:0 ҳисоби билан чиройли тарзда мағлубиятга учратди.
 
Учинчи жанг -64 кг вазн тоифасида Иқболжон Холдоров ва Энди Круз ўртасида бўлиб ўтди ва Холдоров рақибига имкониятни бой бериб қўйди.
 
Холдоровдан кейин рингга -75 кг вазн тоифасида Исроил Мадримов Арлен Лопезга қарши жангини ўтказди.
 
Мадримов жангни тўлиқ назорат остида ўтказди ва бир қатор хавфли зарбалари билан “Uzbek Tigers” жамоасининг “Cuba Domadores” устидан муддатидан олдин ғалабасини таъминлаб берди.
 
Мадримов учта раундда ҳам 50-45 натижаси билан ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.
 
Демак, бугунги тўқнашувда ҳисоб 3:1 кўринишига етди.
 
“Uzbek Tigers” – “Cuba Domadores” - 3:1.
 
Кейинги жангда энг оғир вазн тоифасида Санжар Турсунов Эрисланди Савонга қарши рингга чиқади.
 
Бугунги жанглар:
 
-49кг: Ҳасанбой Дўсматов — Йоҳаннис Аргилагос - 3:0.
 
-56кг: Шаҳобиддин Зоиров — Робейси Рамирес. - 2:0.
 
-64кг: Иқболжон Холдоров — Энди Круз - 1:2.
 
-75кг: Исроил Мадримов — Арлен Лопез 3:0.
 
-91кг: Санжар Турсунов — Эрисланди Савон
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Исроил Мадримов Uzbek Tigers Бокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!