...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда кучли бўрон!


20:36, 27.02.2018 Жамият
 10 298

Об-ҳаво инжиқлигини яна кўрсатди. Бир неча дақиқа аввал Тошкентда кучли бўрон бошланди.

Қишнинг бир куни қолса ҳам, қишлигини унутма, деб шунга айтишса керак. Ўзбекистоннинг бошкенти Тошкентда янги ҳафта баҳор ҳавоси билан қаршиланганди. Бугун, 27 февраль куни қуёш нури билан сийлади, баҳор нафаси сезилиб турарди. 

Аммо об-ҳаво инжиқлигини яна кўрсатди. Бир неча дақиқа аввал Тошкентда кучли бўрон бошланди. Шамол ортидан дўл оралади. Кейин эса кучли ёмғир бошланди. Ҳозир (соат 20:35)га  қадар шамол тингани йўқ. Таҳририятимиз ходимларининг ўрганишлари натижасида аниқланишича, кучли бўрон Тошкент шаҳрининг ҳамма бурчагида бирдек сезилган. 



Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказидан бугун, 27 февраль куни Тошкент шаҳрида 20 даража иссиқ бўлиши, айрим вақтларда ёмғир ёғиши хабар қилинган эди. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда, баъзи ҳудудларда 17-22 м/с шамол бўлиши айтилган. Айни дамда (соат 20:35)даги ҳаво ҳарорати 14 даража илиқни ташкил этмоқда. Ҳаводаги намлик эса 57 фоиз. Ёмғир тингани йўқ, қорга айланиши кутилмоқда.

Ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам “Qalampir.uz” янгиликларини ўқишга фурсат ва кайфият топинг!

Теглар:бўрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар