...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сайёрамизда уч кунлик магнит бўрони бошланди


19:40, 04.10.2018 Олам
 8 027

У электрон воситалар орқали инсонларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Мутахассислар бугундан кучли магнит бўрони бошланиши ҳақида огоҳлантирмоқда, дея хабар бера “Epress.co.uk” интернет нашри.
 
Хабарда қайд этилишича, Қуёшдаги иккита улкан туйнукнинг Ер юзига бурилиши туфайли сайёрамизда магнит бўрони кузатилади. Шу боис электрон жиҳозлар, сунъий йўлдош алоқа тизими инсонларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
 
Қайд этиш лозимки, “Aurora borealis” (Ярим шарнинг порлаши) деб номланган табиат ҳодисаси Шимолий ва Жанубий ёғдуларга бирдек таъсир кўрсатади.
 
Магнит бўрони Европанинг шимолида Шимолий ёғдулар тимсолида яққол кўринади. Мазкур табиат ҳодисасини Исландия, Норвегия, Финландия ва Швецияда томоша қилиш мумкин.
 
Маълумот учун, магнит бўрони 4 октябрдан 7 октябргача давом этади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Магнит бўрони Aurora borealis 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!