...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яқин кунларда Ерда навбатдаги магнит бўрони кузатилади


11:43, 11.10.2017 Бу қизиқ
 4 342

Бундай кунларда одатда турли техник носозликлар ва авариялар кўплаб учраши қайд этилган.

13–14 октябрь кунлари Ер юзининг деярли барча ҳудудларида магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда. Магнит бўронининг таъсири, анқроғи унинг бошланиши ва тугаши 11, 12 ва 15 октябрь кунлари ҳам кузатилиши айтилмоқда.
 
Ерда магнит бўронининг юзага келишига — Қуёш сиртидаги “нотекис портлашлар” ҳамда унинг “шамоли” сабаб бўлади.
 
Маълумотларга кўра, магнит бўрони кузатилган вақтда алоқа тизими яхши ишламайди. Бундай кунларда одатда турли техник носозликлар ва авариялар кўплаб учраши қайд этилган.
 
Магнит бўрони кучайган кунларда юқори ҳис-ҳаяжонга берилувчан табиатли кишилар ўзларини бироз нохуш ҳис қилишлари мумкин.
 
Шуни таъкидлаш жоизки, Қуёшдаги чақнашлар таъсири 4 сентябрдан бошланган эди. 6 сентябрда Қуёшда навбатдаги “нотекис портлашлар” кузатилди. Натижада “марказий юлдуз” сўнгги 12 йил ичида энг йирик ҳажмга келди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Магнит бўрони Ерга магнитли таъсир Қуёшнинг нотекис портлашлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!