...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕЧЛ: Ҳафта голини аниқлашда иштирок этинг


20:01, 04.10.2018 Спорт
 1 657

ЕЧЛнинг 2-тури доирасида энг яхши голи аниқланмоқда.

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тури якунларига кўра ҳафтанинг энг яхши голи учун номзодларни эълон қилди. Овоз бериш жараёни УЕФА расмий сайтида бошланган.
 
“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибаланинг “Янг Бойз” дарвозасига урган голи, ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг “Црвена Звезда” билан баҳсда киритган тўпи, “Брюгге” аъзоси Арно Грёневельд томонидан “Атлетико”га урилган гол ва “Барселона” яримҳимоячиси Иван Ракитичнинг “Тоттенҳэм” дарвозасидан жой олган голи даъвогарлар сифатида қайд этилди.
 
УЕФА расмий сайтида номзодларнинг голларини томоша қилиш ва уларга овоз бериш имкониятига эга бўласиз.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:ЕЧЛ Пауло Дибала Неймар Иван Ракитич Арно Грёневельд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!