...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон мусулмонлари оғир жудоликка учради


20:08, 04.10.2018 Жамият
 20 680

Таниқли уламо Абдураззоқ ҳожи Юнусов вафот этди.

Бугун, мамлакат мусулмонлари оғир жудоликка учради. Кўп йиллардан бери нафақат Ўзбекистон, балки қўшни мамлакатларга ҳам сермаҳсул хизматлари билан танилган, муҳтарам устоз, таниқли уламо Абдураззоқ ҳожи Юнусов 70 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, уламолари, имом-хатиблар ва мударрислар ҳамда Абдураззоқ ҳожи Юнусовнинг шогирдлари у кишининг оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор этган.
 
Улуғ олим Абдураззоқ ҳожи Юнусовнинг жанозаси эртага, 5 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Камолон даҳасидаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжидида жума намозидан сўнг ўқилади.
 
Сайтимиз номидан Абдураззоқ ҳожи Юнусовнинг оила аъзоларига таъзия билдирамиз.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Абдураззоқ ҳожи Юнусов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар