Унга “Ювентус” ва “Манчестер Юнайтед”дан таклифлар бор эди.
“Реал” жамоасининг собиқ мураббийи Зайниддин Зидан “Ювентус” ва “Манчестер Юнайтед” клубларидан бирини танлади. 46 ёшли мутахассис Англия клубини бошқаришни истамоқда. Бу ҳақда “Calciomercato” интернет нашри хабар бермоқда.
Зиданнинг бундай қарор қабул қилганига мураббийлик фаолиятини давом эттирмоқчилиги сабаб бўлмоқда. Чунки унга “Ювентус” спорт директори лавозимини таклиф қилаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда “Манчестер Юнайтед”ни Жозе Моуринью бошқаряпти. Аммо қониқарсиз натижалар туфайли, унинг тез орада истеъфога чиқарилиши ҳақида гап-сўзлар тарқалганди

Дилмуроджон Раҳимов