...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Шарқ тароналари” натижалари: гран-при Ўзбекистонга насиб этмади...


09:18, 31.08.2017 Жамият
 4 709

Озарбайжон Республикасида хизмат кўрсатган артист Соҳиб Пошшозода — гран-при совриндори бўлди.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президент Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали дунё халқлари миллий мусиқа маданияти анъаналарини асраб-авайловчи форумга айланди.
 
58 давлат санъат усталари “Шарқ тароналари”да ўз миллий мусиқа ва қўшиқчилик анъаналари, бир сўз билан айтганда, миллий маданияти ва санъатини намойиш этди.
 
Кеча, 30 август куни Регистондаги амфитеатрда “Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивали ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
 
Гран-при — Озарбайжон (Озарбайжон Республикасида хизмат кўрсатган артист Соҳиб Пошшозода);
 
1-ўрин — Жанубий Корея (Геосонг халқ қўшиқларини сақлаш фонди жамоаси) ва Ўзбекистон (Моҳичеҳра Шомуродова);
 
2-ўрин — Қирғизистон ва Литва жамоалари.
 
3-ўрин — Эрон, Индонезия ва Туркия жамоалари
 
Маросимда Ўзбекистон санъат усталари ва ёш ижрочилари томонидан концерт дастури ҳамда “Ўзбекистон маданий мероси — умумбашарий бойлик” деб номланган 3D проекция-мусиқали ёритиш томошаси намойиш этилди.
 
Бундан ташқари, Регистон майдонидаги асосий саҳнада, шунингдек, Самарқанд шаҳри, Оқдарё, Пастдарғом, Жомбой, Самарқанд туманларидаги истироҳат боғлари, мусиқа ва санъат мактабларида қарийб бир ҳафта давомида дунё халқлари куй-қўшиқлари янгради. Миллий рақслар ижро этилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Шарқ тароналари Ўзбекистон Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар