Туманга бўйсунувчи шаҳар ҳокими туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Бу қонун лойиҳаси 15 август куни Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 24 август куни Сенат томонидан маъқулланган эди.
Мазкур қонунни қабул қилишдан мақсад — давлат ҳокимиятининг демократик асосларини, вакиллик органларининг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни амалга оширишдаги роли ва аҳамиятини янада мустаҳкамлашдир.
Шунингдек, маҳаллий Кенгашларга сайлов бу борадаги қонун ҳужжатларига, сайловчиларнинг хоҳиш-иродасига тўла мувофиқ ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини инобатга олган ҳолда ўтказиш мақсадида қабул қилинди.
Қонун лойиҳасида белгиланганидек, туманга бўйсунувчи шаҳар ҳокими — туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов жорий йилнинг декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.