Йўл транспорт ходисаси натижасида автомашинадаги 1 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этиб, ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олишган.
Гап шундаки, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлидаги “Қамчиқ” довонининг 229 (152) кмда “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган Spark русумли (давлат рақами 01В 698 WА) автомашина ҳайдовчиси йўлнинг бир томонлама қатнов қисмида бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган ва автомобиль йўл четига – жарликка ағанаган.
Ўша куни тонги соат 05:32да Автойўл диспетчерининг берган бирламчи маълумотига кўра “Қамчиқ” қидирув-қутқарув махсус бошқармаси офицери А.Хусенов бошчилигида 7 кишидан иборат шахсий таркиб зудлик билан воқеа содир бўлган жойга этиб бордилар.
Йўл транспорт ходисаси натижасида автомашинадаги 1 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этиб, ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олишган. Тезкор амалга оширилган қутқарув тадбирида жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва 4 кишининг ҳаёти сақланиб қолинди, дейилади хабарда.
Йўл транспорт ходисаси оқибатида вафот этган йўловчи Наманган вилояти Поп туманида 1991 йилнинг 6 январида туғилган Абдураҳимова Мафтунахон Иброҳимовна бўлган.
Фурсатдан фойдаланиб, марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига туҳририятимиз номидан таъзия билдирамиз.