...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвалик оила меҳрибонлик уйидан асраб олинган қизини ёқиб юборди


10:41, 11.08.2016 Олам
 7 496

Васийлик аъзоларига боланинг ачинарли ҳолатини кўрсатишни истамаган ота-она уни ўлдириб қўя қолишди.

Москва вилоятида истиқомат қилувчи Роман ва Татьяна Чесноковлар оиласи асраб олган 6 ёшли қизларини ўлдиришди, сўнг қизалоқнинг жасадини гулханда ёқиб юборишди. Бу ҳақда “Ren.tv” хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, меҳрибонлик уйидан асраб олинган 6 ёшли Вероникани ўгай ота-онаси ўлдирган. 6 август куни уларнинг хонадонига қизалоқнинг яшаш тарзи ва саломатлигидан хабар олиш учун васийлик аъзолари ташриф буюришлари керак эди. Қизалоқнинг умумий аҳволи, саломатлиги яхши бўлмаган, унга етарлича эътибор қаратилмаган. Шунинг учун ҳам васийлик аъзоларининг келишларидан қўрқиб кетган ота-она ўз айбларини беркитиш ва жиноий жазодан омон қолиш мақсадида қизалоқдан қутулишга қарор қилишган.
 
“Ажойиб найранг” ўйлаб топган Роман ва Татьяна Верониканинг йўқолиб қолгани ҳақида полицияга хабар қилишган. Улар Верониканинг жасадини яшириш мақсадида гулхан ёқишган ва қизалоқни оловга ташлашган. Жасад бутунлай ёниб кетган.
 
Қизалоқни полиция, маҳаллий аҳоли вакиллари, кўнгиллилар бир неча кун давомида излашган, аммо топа олишмаган. Қидирув чоғида Роман ва Татьяна билан алоқа узилгач, уларнинг асл қилмишлари юзага чиқа бошлаган. Полиция ва васийлик аъзолари қизларининг йўқолиб қолгани ҳақида хабар қилган қотил ота-онани Кумуш ҳовузлар қишлоғидаги қабристондан, маст ҳолатда топишган. Улар “ғам”ларини шу тарзда “юваётган” эдилар. Айни вақтда Роман ва Татьяна қўлга олинган, сўроқ қилинмоқда. Қизалоқнинг ёниб кетган қолдиқларини топиш ва уни дафн этиш режалаштирилган.
Умида Якубова

Теглар:Москва Васийлик Қотиллик Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!