...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Панама архиви”даги жиноятчилар рўйхатида Путиннинг дўстлари ҳам бор


16:06, 06.04.2016 Олам
 4 428

Халқаро терговчи журналистлар консорсиуми директори “Панама архиви”да кимлар ҳақида маълумот борлигини айтди.

“Панама архиви” номи остида кўплаб сиёсатчилар ва машҳур инсонларнинг ноқонуний қилмишларини фош этган Халқаро терговчи журналистлар консорсиуми (ICIJ) директори Жерард Райл Панамада жойлашган Mossack Fonseca юридик компаниясига тегишли ҳужжатлар юзасидан журналистларнинг саволларига жавоб берди.  Бу ҳақда “Haber7.com” хабар бермоқда.
 
Райлнинг айтишича,  у айнан ким Панама юридик фирмасининг архив ҳужжатларини Германия газетаси Süddeutsche Zeitung етказганини билмайди, лекин ICIJ’га ҳужжатларни немис газетасининг мухбири Бастиан Обермайер берган.
 
ICIJ директорининг сўзларига кўра,  Россия президенти Владимир Путиннинг баъзи дўстлари ҳам офшор компанияларга эга.  “Путиннинг бир қанча дўстлари “Панама архиви”дан жой олган.  Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Масалан,  ҳужжатларда Путиннинг фарзандини чўқинтирган отанинг исми бор”, – дейди у.
 
ICIJ директори “Панама архиви”да Башар Асаднинг яқинлари борлиги ҳақида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди: “Биз Сурия президентининг қаридошлари билан боғлиқ учта офшор компанияларни аниқладик”.
 
“Биз “Панама архиви” ҳужжатлари орасида мафияга тааллуқли маълумотларни ҳам топдик.  Маълумотлар ичида япон мафияси, италян мафияси ва бошқаларнинг офшор компаниялари ҳақида гап боради”, —дейди Жерард Райл.
 
Молиявий махфийлик индекси (FSI)нинг 2015 йилги маълумотларига кўра, дунёда 21 дан 32 триллион АҚШ доллари маблағ паст солиқ тўланадиган давлатларда сақланади. Шу билан бирга, ҳар йили мазкур “солиқ жаннатлари” давлатларига 1-1,6 триллион АҚШ доллари офшор компаниялар ҳисобига келиб тушади. 

Теглар:Панама архиви ICIJ Жерард Райл Mossack Fonseca 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

oybek
17:05 06.04.2016

bu xujjatlar kim tomonidan to`plangan ekan?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!