Ўлим жазосига ҳукм қилиш бўйича, Эрон, Покистон ва Саудия Арабистони етакчи ўринда туради
Маълумотларга кўра, 2015 йилда жами 1634 киши қатл этилди. Шулардан 89 фоизи Эрон, Покистон ва Саудия Арабистонида амалга оширилган.
Amnesty International докладида Хитой ҳақида маълумот йўқ. ХХРда доимий равишда ўлим жазосига ҳукм этилиш ҳолатлари учрайди. Мазкур давлатда қатл ҳақидаги маълумотлар давлат сири ҳисобланади ва қаттиқ сир тутилади.
Ветнам ва Белорусда ҳам ўлимга ҳукм қилинганлар ҳақидаги маълумотлар сир тутилади.
Ташкилот маълумотларига кўра, 2015 йилда энг кўп қатл этиш ҳолати Эронда кузатилган ва бу мамлакатда 977 кишига нисбатан ўлим жазоси қўлланилган. Покистонда 326 киши, Саудия Арабистонида эса 158 киши қатл этилган .
Покистонда олти йил давомида ўлим жазосида мораторий тизимидан фойдаланилган. Лекин, 2014 йилнинг декабрида Пешовардаги мактабга уюштирилган ҳужумдан сўнг, мораторий бекор қилинган. Ҳужум натижасида жами 145 киши ҳалок бўлди ва 115 киши жароҳатланди. Қурбонларнинг аксарият қисмини 8-10 ёшли болалар ташкил этади.
Маълумот ўрнида, мораторий – бу давлат томонидан қандайдир бир мажбурият, ҳаракатларни бажаришнинг фавқулодда вазият юзасидан кечиктириб турилиши ёки тўхтатилиши.