...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тоғли Қоқрабоғда ўт очишни тўхтатиш режимига амал қилинмоқда


15:25, 06.04.2016 Олам
 2 413

Озарбайжон Арманистонни 5 апрель куни соат 12:00 бошланган ўт очиш тўхтатиш келишувини бузганликда айблади

Ўтган тунда Тоғли Қорабоғда ўт очилмади ва бу 2 апрель кунидан буён биринчи тинч ҳолатдир.
 
Тоғли Қорабоғ мудофаа армияси штабининг хабар беришича,  урушаётган томонлар 5 апрель соат 12: 00 да бошланган ўт очишни тўхтатиш режимига амал қилмоқда,  дея ТАСС хабар берди.
 
Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати раҳбари Вагиф Дияргахлининг айтишича,  Арманистон ўтган тунда ўт очишни тўхтатиш режимини бузган ва катта калибрли пулемётлар орқали Озарбайжон назорати остидаги ҳудудларга қарата ўқ узган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
2 апрелдан буён давом этаётган можарода Озарбайжон ва Арманистон бир-бирини биринчи ўт очишда айблаб келмоқда. Деярли тўрт кун давом этган қаҳшатқич жангларда Озарбайжоннинг 16 ҳарбий хизматчиси, Тоғли Қорабоғнинг эса 20 нафар аскари ҳалок бўлди,  дея “The Guardian” хабар берди
Руслан Сулаймонов

Теглар:Тоғли Қорабоғ Озарбайжон Арманистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!