"Панама архиви"да бош вазирнинг офшор компанияси ҳақида маълумотлар топилди.
4 апрель куни кечқурун Рейкявикда бош вазирнинг истеъфо беришини талаб қилиб, оммавий намойиш бўлиб ўтди. Минглаб одамлар Исландия парламенти олдидаги майдонга чиқдилар. Маълумотларга кўра, норозилик чиқишларида 23 минг киши қатнашди. Бу Исландия аҳолисининг 10 фоизидан ортиғини ташкил этади.
“Панама архиви” ҳужжатлари фош этилгандан сўнг, журналистлар Исландия Бош вазиридан унинг офшор компанияси ҳақида сўраганларида, у суҳбатни бўлиб, савол номақбул эканлигини айтиб, матбуот анжуманини тарк этган.