Тоғли Қорабоғ масаласини тартибга солиш учун Минск гуруҳи ҳамкор вакиллари урушаётган томонлар билан музокаралар ўтказади.
ЕИ Олий вакилининг фикрича, келиб чиққан можарони қурол билан ҳал қилиб бўлмайди. Муаммони фақат музокаралар ёрдамида ечиш мумкин.
Музокаралар давомида Могерини Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги Минск гуруҳи ва унинг уч ҳамкор раисларининг (Россия, Франция ва АҚШ вакиллари) сай-ҳаракатларини ЕИ қўллаб-қувватлаши ҳақида гапирди.
Тоғли Қорабоғ масаласини тартибга солиш учун Минск гуруҳининг уч ҳамкор раислари яқин кунларда Баку-Ереван-Степанакерт йўналишида турне уюштирадилар.
Эслатиб ўтамиз, 2 апрель куни Тоғли Қорабоғ ҳудудида Озарбайжон ва Арманистон ҳарбийлари орасида отишма келиб чиқди ва вазият кескин тус олди.