...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбектелефильм” ўз ўрнини янги телеканалга бўшатиб берди


13:59, 24.05.2017 Жамият
 6 428

Корхона ўз ўрнини “Ўзбекистон-24” деб номланган янги информацион телерадиоканалга бўшатиб берган.

Сал аввалроқ “Ўзбектелефильм” давлат унитар корхонаси Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Республика телерадиомаркази” давлат унитар корхонаси биносига кўчиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълум бўлишича, корхона “Ўзбекистон МТРК Медиамарказ” биносидаги ўз ўрнини “Диёр” телеканали ўрнида ташкил этилаётган “Ўзбекистон-24” деб номланган янги информацион телерадиоканалга бўшатиб берган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида “Диёр” телеканали тугатилиб, ўрнида “Ўзбекистон-24” деб номланган янги информацион телерадиоканал ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Ўзбектелефильм МТРК Радио Диёр Ўзбекистон-24 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Эркин
23:08 24.05.2017

Мен тушунмадим нега янги канал ташкил килиш учун эскиси епилиши керак. Шахсан менга Диер канали жуда екарди. Бу канал оркали вилоятлар, худудлардаги янгиликлардан хабардор булиб турардик. Уни епмасдан янги частоталардп Узбекистон 24 канали очилса булмасмиди, еки бунинг учун Россия каналларидан бири епилса хам буларди. ОРТ, Россия1, ТВЦ, Россия24 каналларини рус шовинистик гояларини таргиб килувчи каналлар сифатида епворсак максадга мувофик буларди. Бу каналларнинг сиесий эшиттиришларини куриб нафратинг кузийди. Нега биз узга суверен давлат бизга ет булган гояни таргиб килувчи каналларга эфиримизни очиб беришимиз керак. Хатто кабель каналларимизни хам. Ундан ташкари нега биз унлаб янги каналлар очолмаймиз. Ахир ТВмиз HD форматга утдику. Нега Россиянинг 50 дан ортик каналлари бор. Стамбулда булганимда Ткркиянинг хам бунданда куп каналлари борлигига гувох булдим. Улар ичида СNN, BBc, Evronews, Discovery, N. Geografic, Animal Planet. Travel ва хоказо халкаро каналлар айнан турк тилида. Нега биз Турклардан урнак олиб узбек тилида халкаро каналлар яратаолмаймиз. Качон биз бу борада дуне цивилизациясига кушиламиз? Нега биз хар бир нарсани Россия каналлари оркали куришимиз, Россия гоялари билан яшашимиз, Россия манфаатларини химоя килишимиз керак. Биз узлигимизни курсатишимиз, уз узбек давлатчилиги гояларини таргибот килишимиз ва химоя килишимиз керак. Биз суверен давлатмиз. Узбекистон24 канали очилиши жуда яхши албатта. Энди журналистларимизни хорижларга жунатишимиз, у ерлардан тугридан-тугри репортажлар уюштиришимиз, Узбекистон давлати гояларини таргибот килишимиз керак. Узга давлатлар, шу жумлпдан Россия тайер махсулотларини кур курона ТВмизда бермаслигимиз керак. Асосий ОАВларимизнинг Лондон, Париж, Берлин, Рим, Брюссель, Мадрид, Нью Йорк, Пекин, Дехли, Токио ва х. Ларда корпунктларини очишимиз керак. Дуне вокеаларига, шу жумладан Сурия, Ирок, Афгонистон, КХДР, Ливия даги вокеаларига Тошкент, Узбекистон кузи билан карашимиз ва бахо беришимиз. Шу кунлар келармикан, шундай кунларни куриш насиб этармикан бизнинг авлодга. Мана шу истаклар руебга чикиши учун, барча хавас киладиган Буюк Узбекистон давлати жахон хамжамиятлигида ярк этиб ениб туриши учун яшаш ва тинмай мехнат килсак арзийди азизларим!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар