Диёрбек Ўрозбоев финалда япониялик Тору Шишимега қарши гиламга чиқди.
Диёрбек финалда япониялик Тору Шишимега қарши гиламга чиқди ва олтин маҳо эвазига рақибини мағлуб этиб, олтин медальни қўлга киритди.
Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 10 тага етди, терма жамоа умумий рўйхатда 1 ўринга юқорилади ва онлайн жадвалда 8-ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот ўрнида, бу йилги мусобақаларда ўзбекистонлик спортчилар олтин медаль тўплаш бўйича Инчхон-2014 мусобақасидаги натижани янгиладилар. Вакилларимиз 4 йил аввалги Осиё ўйинларида 9 та олтин медаль ютишган. Умумжамоа ҳисобида эса 45 та медаль олиб, мусобақани 11-ўринда якунлаганлар.
Суратлар муаллифи Анвар Ильясов