Маълум бўлишича, томошабинлар стадионга киришда ҳеч қандай текширувдан ўтишмаган.
Воқеа юзасидан айни вақтда интернет тармоқларида турли маълумотлар янгиланмоқда. Жумладан, портлашдан кейин олти нафар ўсмир – Клоэ Разерфорд, Лиам Карри, Оливия Кэмпбэл, Лора Макинтайр, Эйлид Маклеод, Кортни Бойл ва унинг ўгай отаси Филип Трон ҳамда саккиз ёшли Роуз Руссос исмли кичик ёшдаги қизалоқ бедарак йўқолгани маълум бўлди.
Қидирув хизмати фуқароларга йўқолган инсонлар ва кичик ёшдаги қизалоқни кўрганлар бўлса, дарҳол полицияга хабар беришликка чақирди. Разерфорд ва Каррининг яқинлари қидирув ишлари осонлашиши учун уларнинг фотосуратларини тармоқда эълон қилишган.
Портлашга оид маълумотларнинг яна бирида концертга кириш чоғида керакли хавфсизлик чоралари кўрилмагани ҳақида ҳам айтилмоқда. Концертга кирган томошабиннинг фикрига кўра, стадионга кирган томошабинларни ҳеч ким тўлиқ текширмаган. Ҳатто улар метални аниқловчи мослама текширувидан ҳам ўтишмаган. Шунингдек, сумкалар текширилмаган ҳолда олиб кирилган.