Китоб-альбом “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!”, “Келажакка интилган мамлакат”, “Даврни белгилаб берган инсон”, “Суратларда акс этган юрт ҳаёти” сингари бўлимлардан иборат. Матнлар ўзбек, инглиз ва рус тилларида берилган.
Юртимизнинг мустақиллик даврида босиб ўтган мураккаб ва айни вақтда шарафли йўли ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу альбомдан ўрин олган таҳлилий мақола ва фотосуратлар мамлакатимизда амалга оширилган ва оширилаётган, кўлами ва миқёсига кўра бениҳоя улкан ишлар, халқимизнинг оғир синов ва қийинчиликларни мардона енгиб, янги ҳаёт, янги жамият бунёд этишда қўлга киритаётган юксак ютуқ ва марраларини ёрқин ифода этиши билан айниқса эътиборлидир.
Альбом Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мухтасар сўзбошиси билан очилади. Мазкур сўзбошида, жумладан, шундай фикрлар таъкидланади:
“Мустақиллик биз учун ҳаётимизнинг маъно-мазмунини бутунлай ўзгартирган, тарихимизда янги саҳифа очган буюк воқеа бўлиб, Ватанимизни, халқимизни эски мустабид тизим кишанларидан озод қилгани, миллий демократик давлат қуриш, барча мамлакатлар ва халқлар билан тенг бўлиб, фаровон ҳаёт барпо этиш йўлини очиб бергани билан қадрли ва мўътабардир.
Айнан мустақиллик топталган қадриятларимизни, дину диёнатимизни, ору номусимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш, халқимизнинг орзу-интилишларига, миллий манфаатларига жавоб берадиган келажагимизни қуриш йўлини очиб бергани билан тарихимизда абадий сақланиб қолажак”.
Китоб-альбом “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!”, “Келажакка интилган мамлакат”, “Даврни белгилаб берган инсон”, “Суратларда акс этган юрт ҳаёти” сингари бўлимлардан иборат. Матнлар ўзбек, инглиз ва рус тилларида берилган.